caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Al-Muddaththir surasi, 31-oyat

Makka · nozil bo'lish tartibi 4 · 74:31

وَمَا جَعَلْنَآ أَصْحَٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَٰٓئِكَةً وَمَا جَعَلْنَا عِدَّتَهُمْ إِلَّا فِتْنَةً لِّلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِيَسْتَيْقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَٰبَ وَيَزْدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِيمَٰنًا وَلَا يَرْتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْمُؤْمِنُونَ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌ وَٱلْكَٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَٰذَا مَثَلًا كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهْدِى مَن يَشَآءُ وَمَا يَعْلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَ وَمَا هِىَ إِلَّا ذِكْرَىٰ لِلْبَشَرِ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДўзах эгалари - қўриқчиларини фақат фаришталар қилдик. Уларнинг сонини куфр келтирганлар учун синовдан ўзга нарса қилмадик. Токи китоб берилганлар аниқ билиб олсинлар ва иймон келтирганларнинг иймони янада зиёда бўлсин. Китоб берилганлар ҳам, мўминлар ҳам шубҳага бормасинлар. Қалбида марази бор кимсалар ва кофирлар эса: «Бу билан Аллоҳ нимани мисол қилмоқчи бўляпти», деб қолсинлар. Аллоҳ мана шундай Ўзи истаган одамни адаштиради ва Ўзи истаган одамни ҳидоят қилади. Парвардигорингизнинг лашкарларини Ўзидан ўзга ҳеч кимса билмас. У башарият учун бир эслатма, холос.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour31. Биз фақат фаришталарни дўзах эгалари-қўриқчилари қилдик ва Биз фақат кофир бўлган кимсаларни синаш учун у (фаришта)ларнинг саноғини (ўн тўққизта) қилдик. Токи китоб берилган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар ўзларининг илоҳий китоблари бўлмиш Таврот ва Инжилда ҳам дўзах қўриқчилари бўлган фаришталар саноғи ўн тўққизта экани айтилганини кўриб Қуръоннинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган Ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва иймон келтирган зотларнинг иймонлари эса янада зиёда бўлгай ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам (дўзах қўриқчиларининг саноғи тўғрисида) шак-шубҳа қилмагайлар. Ва токи дилларида мараз (мунофиқлик) бўлган кимсалар ва кофирлар: «Буни мисол қилиш билан (яъни, фаришталар саноғини ўн тўққизта қилиш билан) Аллоҳ нима демоқчи?», дегайлар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўюр ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Парвардигорингизнинг қўшинларини (яъни, фаришталарнинг қанча ададда ва қандай сифатда эканликларини) ёлғиз Унинг Ўзигина билур. У (яъни, ушбу оятларда таърифланган жаҳаннам) фақат инсонлар (панд-насиҳат олишлари) учун бир эслатмадир.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70