قُلْ أَرَءَيْتُمْ إِنْ أَصْبَحَ مَآؤُكُمْ غَوْرًا فَمَن يَأْتِيكُم بِمَآءٍ مَّعِينٍۭ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқар сувни келтириб беради?!"
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour30. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, у мушрикларга) айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар (баногоҳ ичар) сувларингиз (ер тубига) сингиб кетар бўлса, у ҳолда ким сизларга оқар сув келтира олур?! (Жонсиз бутларингизми?! Бас, нега у бефойда-бежон бутларни Меҳрибон Аллоҳга шерик қилиб олдингизлар?!)»