وَأَنَّا كُنَّا نَقْعُدُ مِنْهَا مَقَٰعِدَ لِلسَّمْعِ فَمَن يَسْتَمِعِ ٱلْـَٔانَ يَجِدْ لَهُۥ شِهَابًا رَّصَدًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, биз тинглаш қулай жойларга ўтириб олар эдик. Энди эса ким қулоқ солса, уни пойлаб турган куйдириб юборувчи юлдузга дуч келади.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour9. Албатта бизлар (илгари осмондан айрим) жойларга (фаришталарнинг сўзларини ўғринча) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди ҳозир (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин) эса ким (яъни, қайси жин ўғринча) эшитар бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни кўрар.