caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

At-Talaaq surasi, 6-oyat

Madina · nozil bo'lish tartibi 99 · 65:6

أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنتُم مِّن وُجْدِكُمْ وَلَا تُضَآرُّوهُنَّ لِتُضَيِّقُوا۟ عَلَيْهِنَّ وَإِن كُنَّ أُو۟لَٰتِ حَمْلٍ فَأَنفِقُوا۟ عَلَيْهِنَّ حَتَّىٰ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ فَإِنْ أَرْضَعْنَ لَكُمْ فَـَٔاتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَأْتَمِرُوا۟ بَيْنَكُم بِمَعْرُوفٍ وَإِن تَعَاسَرْتُمْ فَسَتُرْضِعُ لَهُۥٓ أُخْرَىٰ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга қўлингиздан келганча ўзларингиз яшаётган уйдан жой беринглар ва сиқиб чиқариш учун уларга зарар берманглар. Агар ҳомиладор бўлсалар, то ҳомилаларини қўйгунларича уларни таъминлаб туринглар! Сизлар учун эмизсалар, уларнинг ҳақларини беринглар! Ўзаро яхшилик билан келишиб олинглар! Қийналиб қолсангизлар, унинг учун бошқаси эмизур.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour6. Уларга (яъни, талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзларингиз маскан тутган — қудратингиз етган жойдан маскан беринглар ва уларни (турган жойларидан) қисиб чиқариш учун уларга зиён етказманглар. Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда то ҳомилаларини қўйгунларича уларга нафақа бериб туринглар! Энди агар (талоқ қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар (яъни, ўзларининг сизлардан бўлган болаларини эмизсалар), у ҳолда уларнинг (эмизганликлари учун) ажр-ҳақларини беринглар! Ва (эмизиш, ҳамда унинг ҳаққи хусусида) ўзаро яхшилик билан келишиб олинглар! Агар (келиша олмасдан) танг ҳолга тушсангизлар, у ҳолда (ота) учун (боласини) бошқа (бир аёл) эмизур. (Яъни, ота боласини бошқа — бегона аёлга эмиздурур).
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70