وَوَصَّيْنَا ٱلْإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيْهِ حُسْنًا وَإِن جَٰهَدَاكَ لِتُشْرِكَ بِى مَا لَيْسَ لَكَ بِهِۦ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَآ إِلَىَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИнсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишингга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Қайтиб келар жойингиз Менгадир. Ўшанда сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour8. Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик (яъни, ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни, сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтурсиз, бас, (ана ўша кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман.