وَمَآ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ مِن رَّسُولٍ وَلَا نَبِىٍّ إِلَّآ إِذَا تَمَنَّىٰٓ أَلْقَى ٱلشَّيْطَٰنُ فِىٓ أُمْنِيَّتِهِۦ فَيَنسَخُ ٱللَّهُ مَا يُلْقِى ٱلشَّيْطَٰنُ ثُمَّ يُحْكِمُ ٱللَّهُ ءَايَٰتِهِۦ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан олдин бирон расул ва набийни юбормадикки, у қироат қилган пайтида шайтон унинг қироатига (унда йўқ нарсани) ташламаган бўлса. Аллоҳ шайтон ташлаган нарсани ўчириб юборади. Ундан кейин Аллоҳ оятларини мустаҳкам қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билувчи ва ҳар бир ишни ҳикмат билан Қилувчидир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour52. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир элчи ва пайғамбар борки, қачон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса, шайтон унинг қироатига (асли оятда бўлмаган нарсаларни) ташлагандир. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани бекор қилур, сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат Эгасидир.