وَإِن فَاتَكُمْ شَىْءٌ مِّنْ أَزْوَٰجِكُمْ إِلَى ٱلْكُفَّارِ فَعَاقَبْتُمْ فَـَٔاتُوا۟ ٱلَّذِينَ ذَهَبَتْ أَزْوَٰجُهُم مِّثْلَ مَآ أَنفَقُوا۟ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ ٱلَّذِىٓ أَنتُم بِهِۦ مُؤْمِنُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар аёлларингиздан бирортаси кофирлар тарафига ўтиб кетса ва ғолиб бўлсангизлар, аёллари ўтиб кетган кишиларга улар қанча берган бўлсалар, ўшанча беринглар! Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинглар!
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour11. Агар жуфтларингиздан биронтаси кофирлар томонга ўтиб кетса-ю, (аммо улар ўша хотин учун берилган маҳрни унинг эрига қайтариб бермасалар) сўнг сизлар ўч олсангизлар (яъни, у кофирлар билан урушиб ғалаба қилсангизлар ва ўлжалар олсангизлар) у ҳолда (ўша ўлжалардан) жуфтлари (кофирлар томонга ўтиб) кетган кишиларга улар сарфлаган маҳр миқдорини беринглар! Ва ўзларингиз иймон келтиргувчи бўлган — Аллоҳдан қўрқинглар!