قَالَتِ ٱلْأَعْرَابُ ءَامَنَّا قُل لَّمْ تُؤْمِنُوا۟ وَلَٰكِن قُولُوٓا۟ أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ ٱلْإِيمَٰنُ فِى قُلُوبِكُمْ وَإِن تُطِيعُوا۟ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ لَا يَلِتْكُم مِّنْ أَعْمَٰلِكُمْ شَيْـًٔا إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. Айтинг: «Иймон келтирмадинглар. «Бўйсундик», денглар. Иймон ҳали қалбларингизга кириб бормади. Агар Аллоҳга ва Пайғамбарига итоат этсангизлар, сизларга амалларингиздан бирон нарсани камайтирмас. Дарҳақиқат, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour14. Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Бўйинсундик», денглар, (чунки ҳали-ҳануз) иймон дилларингизга кирган эмасдир. Агар сизлар Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этсангизлар, У зот сизларга (қилган яхши) амалларингиздан (яъни, уларнинг савобидан) бирон нарсани камитмас. Албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир».