وَقَالُوا۟ يَٰٓأَيُّهَ ٱلسَّاحِرُ ٱدْعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِندَكَ إِنَّنَا لَمُهْتَدُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Эй сеҳргар, сенга берган аҳди ила Парвардигорингга бизнинг ҳақимизга дуо қил. Биз, албатта, ҳидоят топгувчилармиз».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour49. Улар (Бизнинг оятларимизни кўришгач, Мусога): «Эй сеҳргар, сенга берган (дуойингни мустажоб қилиши хусусидаги) ваъдаси ҳаққи-ҳурмати Парвардигорингга бизлар учун дуо қил. (Агар У сенинг дуойинг сабабли бизлардан бу азобларни аритса) албатта бизлар ҳидоят топгувчидирмиз (яъни, ўша Аллоҳга иймон келтиргувчидирмиз)», дедилар.