caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Al-Ankaboot surasi, 17-oyat

Makka · nozil bo'lish tartibi 85 · 29:17

إِنَّمَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوْثَٰنًا وَتَخْلُقُونَ إِفْكًا إِنَّ ٱلَّذِينَ تَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَمْلِكُونَ لَكُمْ رِزْقًا فَٱبْتَغُوا۟ عِندَ ٱللَّهِ ٱلرِّزْقَ وَٱعْبُدُوهُ وَٱشْكُرُوا۟ لَهُۥٓ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва уйдирмалар тўқимоқдасизлар. Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганларингиз сизларга ризқ бера олмайдилар. Бас, ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат қилинглар. Унга шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсизлар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour17. Сизлар Аллоҳни қўйиб фақат бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва (уларни «худолар», деб) ёлғон тўқимоқдасизлар. Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқу рўз беришга қодир эмаслар. Бас, (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар, Унгагина шукр қилинглар, (зотан), сизлар Унгагина қайтарилурсизлар.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70