وَقَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَرْجُونَ لِقَآءَنَا لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْنَا ٱلْمَلَٰٓئِكَةُ أَوْ نَرَىٰ رَبَّنَا لَقَدِ ٱسْتَكْبَرُوا۟ فِىٓ أَنفُسِهِمْ وَعَتَوْ عُتُوًّا كَبِيرًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз билан учрашишдан умидвор бўлмайдиганлар: «Бизга фаришталар туширилганда эди ёки Парвардигоримизни кўрсак эди», дедилар. Дарҳақиқат, улар мутакаббирлик қилдилар ва жуда ҳадларидан ошиб кетдилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour21. Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар: «Бизларга (пайғамбарлик учун одам эмас, балки) фаришталар туширилса эди ёки бизлар Парвардигоримизни (ўз кўзимиз билан) кўрсак (ва У бизларга Муҳаммаднинг ҳақиқий пайғамбар эканлигини билдирса) эди», дедилар. Дарҳақиқат, улар ўзларига бино қўйдилар ва жуда катта кетдилар.