إِنَّآ أَنذَرْنَٰكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنظُرُ ٱلْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلْكَافِرُ يَٰلَيْتَنِى كُنتُ تُرَٰبًۢا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Биз сизларни яқин келажакда содир бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У кунда ҳар киши ўзи қилган ишни кўради. Ва кофир: «Кошки тупроқ бўлиб кетсам эди», деб қолади.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour40. (Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқеъ бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни, барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам(-у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур.