فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ مَا ٱسْتَطَعْتُمْ وَٱسْمَعُوا۟ وَأَطِيعُوا۟ وَأَنفِقُوا۟ خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِۦ فَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, қўлингиздан келганича Аллоҳдан қўрқинглар. Қулоқ солинглар, итоат этинглар ва эҳсон қилинглар, ўзингизга яхши бўлади. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, бас, ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour16. Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар, (ўзларингизга қилинаётган панд-насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар ҳамда инфоқ-эҳсон қилинглар, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқ бўлур. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар.