يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَءَامِنُوا۟ بِرَسُولِهِۦ يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِن رَّحْمَتِهِۦ وَيَجْعَل لَّكُمْ نُورًا تَمْشُونَ بِهِۦ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَٱللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва У Зотнинг элчисига иймон келтиринглар. У Зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этади ҳамда сизларга бир нур қилиб берадики, у билан юрасизлар ва сизларни мағфират қилади. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour28. Эй (Ийсога) иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом)га ҳам иймон келтиринглар, (шунда) У зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этур ва сизлар учун (Қиёмат Кунида олдиларингизда) юрадиган нур (пайдо) қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.