فَقَدْ كَذَّبُوكُم بِمَا تَقُولُونَ فَمَا تَسْتَطِيعُونَ صَرْفًا وَلَا نَصْرًا وَمَن يَظْلِم مِّنكُمْ نُذِقْهُ عَذَابًا كَبِيرًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана, улар сизларни айтаётган гапларингизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) даф қилолмайсизлар, ёрдам ҳам ололмайсизлар. Сизлардан ким зулм қилган бўлса, унга катта азобни тоттирамиз.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour19. (Эй мушриклар) мана, улар («худо»лар деб сиғинган бутлар) сизларни айтаётган сўзларингизда аниқ ёлғончи қилдилар. Энди (азобдан) қутулишга ҳам, (ўзларингга) бирон ёрдам қилишга ҳам қодир эмассизлар. Сизлардан ким золим — мушрик бўлса, Биз унга катта азобни тотдирурмиз.