تَٱللَّهِ لَقَدْ أَرْسَلْنَآ إِلَىٰٓ أُمَمٍ مِّن قَبْلِكَ فَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيْطَٰنُ أَعْمَٰلَهُمْ فَهُوَ وَلِيُّهُمُ ٱلْيَوْمَ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга қасамки, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини чиройли қилиб кўрсатди. У бугун уларнинг дўстидир. Улар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour63. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳ номига қасамки, дарҳақиқат, Биз сиздан илгари ўтган умматларга ҳам пайғамбарлар юборганимизда, шайтон уларга ҳам ўзларининг (қабиҳ) амалларини чиройли қилиб кўрсатган эди. Чунки у бугун (бу дунёда) уларнинг «дўсти»дир. (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир.