وَيَجْعَلُونَ لِمَا لَا يَعْلَمُونَ نَصِيبًا مِّمَّا رَزَقْنَٰهُمْ تَٱللَّهِ لَتُسْـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمْ تَفْتَرُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБилмайдиган нарсалари учун Биз ризқ қилиб берган нарсалардан бир насиба ажратадилар. Аллоҳга қасамки, ўзларингиз тўқиган уйдирмаларингиз ҳақида, албатта, сўраласизлар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour56. Улар Биз ризқ қилиб берган нарсалардан ўзлари билмайдиган (яъни, жоҳилликлари, билимсизликлари сабабли худо деб ўйлаган) бутлари учун насиба ажратурлар. (Эй мушриклар), Аллоҳ номига қасамки, албатта сизлар ўзларингиз тўқиб-бичиб олган бутларингиз тўғрисида (Қиёмат Кунида) масъул бўлурсизлар.