وَمَآ أَرْسَلْنَا قَبْلَكَ إِلَّا رِجَالًا نُّوحِىٓ إِلَيْهِمْ فَسْـَٔلُوٓا۟ أَهْلَ ٱلذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан илгари ҳам фақат кишиларни пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юборганмиз. Бас, агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour7. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари ҳам фақат кишиларни (яъни, инсонларни) Ўзимиз ваҳий юборган ҳолда пайғамбар қилгандирмиз. Бас, (эй Макка аҳли), агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар (Таврот, Инжилни биладиган) аҳли илмлардан сўранглар!